1727 marta ko'rildi
Nashr etilgan 29/01/2019 - 17:10

Ҳурматли Тадбиркорлар!

2019 йилнинг 2 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида навбатдаги “Инвестор куни” тадбири бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда тадбиркорлик субъектларининг саноат соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ва таклифлари кўриб чиқилади*. Тадбиркорлик субъектларидан “Инвестор куни” тадбирида иштирок этишлари учун аризани иловадаги шакл асосида инвестиция лойиҳаси ҳақида тўлиқ маълумотлар билан тўлдиришни ҳамда тегишли файлларни (расмлар, чизмалар ва иллюстрациялар) илова қилишларини сўраймиз. Тадбирда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш зарур бўлади! Аризалар жорий йилнинг 31 январь куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Аризани жўнатиш учун шу ерда кўрсатилган   белгисини босишларини сўраймиз:

https://tashinvest.uz/uz/request

* Бошқа соҳаларда (хизмат кўрсатиш, уй-жойлар қурилиши ва бошқалар) амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари келгуси хафталарда бўлиб ўтадиган “Инвестор куни” тадбирларида кўриб чиқилади. Тадбир ўтказиладиган аниқ сана ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилади .

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати


conv
conv
phone